Навоийда тадбиркорнинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган бош муҳандис ушланди

Навоийда тадбиркорнинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган бош муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “И.К.” МЧЖ бош муҳандиси М.К. “Ғ.” МЧЖ раҳбари А.дан уни Навбаҳор туман ҳудудида тик қудуқ қазиш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилот сифатида иштирок этишини танишлари ёрдамида ҳал қилиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!