Навоийда судья ходимини калтаклади

Навоийда судья ходимини калтаклади

Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошев қўл остида ишловчи ходими Дилшод Норовни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган.Бу маълумотни Kun.uz га Ўзбекистон Бош прокуратураси тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Вилоят судида техник ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Дилшод Норов айни вақтда Навоий вилоят касалхонаси хирургия бўлимига ётқизилган.
Навоий шаҳар прокуратурасида мазкур ҳолат буйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси юзасидан маълумот берилади , дейилган Бош прокуратураси хабарида.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!