Навоийда сохта прокурор собиқ келинидан фойдаланиб қайнотадан пул ундирди

Навоийда сохта прокурор собиқ келинидан фойдаланиб қайнотадан пул ундирди

2019 йилнинг 10 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида судланувчи Юлдошов Ботир Муродовичга (исми ўзгартирилган) нисбатан ҳукм ўқилди.

Б. Юлдошов унинг жиноий шериги қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан тугатилган С.Болтаев билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлиб, Хатирчи туманида яшовчи М.Каримова ажрашиб, ота-онасининг уйига қайтиб келганлигидан фойдаланиб, тузилган режага асосан М.Каримованинг қайнотасига қўнғироқ қилиб, ўзини Хатирчи тумани прокуратураси ходими сифатида таништириб, унга собиқ келини ва унинг яқин қариндошлари шикоят аризаси билан мурожаат қилганлигини, ҳозирда ариза юзасидан “одам савдоси” жинояти бўйича жиноят иши қўзғатилаётганлигини, “қамоққа” олиниши мумкинлиги билан таҳдид қилиб, шунингдек, оилавий муаммоси билан боғлиқ ҳолатларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб, уни шарманда қилиб, обрўсизлантиришларини айтиб, шунингдек айтилган пулларни бермаса уни тинч қўйимаслигини айтиб, ушбу важлар билан Ж.Сафаровни қўрқитиб, тинч қўйиш эвазига ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитда солиб қўйиб, Кармана тумани “автошоҳбекати” ҳудудида 2019 йилнинг 09 май куни 2 млн. 600 минг сўм миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан қўлга киритган. 

Қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан тугатилган С.Болтаевв Ж.Сафаровга зўрлик ишлатиб, собиқ келини устидан шикоят аризаси мурожаат қилганлиги, уни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиб, уни мулкий манфаатдор қилишини ёки мулкий йўсиндаги ҳуқуқни беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, ушбу вазиятдан фойдаланиб, моддий жиҳатдан манфаатдор қилган тақдирда, собиқ келинининг аризаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноят иши қўзғатмасдан, ишни ижобий томонга ҳал қилишини айтиб, 2019 йилнинг 10 май куни 980 минг сўм; 2019 йилнинг 12 май куни 846 минг сўм миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан қўлга киритган ва ўз ҳаракатларини давом эттириб 1 млн. 240 минг сўм миқдордаги пулларни беришни талаб қилиб, 07.06.2019 йилда Департаментнинг Учқудуқ тумани бўлими ҳамда Учқудуқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, С.Болтаевдан талаб қилган 1 млн. 240 минг сўм миқдордаги пулларни Кармана тумани “автошоҳбекати” ҳудудида товламачилик йўли билан қўлга киритган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама, синчиклаб текширилиб, судланувчи айбига тўлиқ иқрорлигини, қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211,454-457, 460, 463, 465-468, 471,473,476-моддаларига амал қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан судланувчи Б.Юлдошовга ЖКнинг 57-моддаси тартибида 4 йил муддатга, сутканинг соат 22:00 дан эрталабки 07:00гача бўлган вақт оралиғида турар жойидан чиқишни чеклашдан иборат бўлган озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида ИИБнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар ҳам қўлланилди.

 

                                        Алишер Сайдуллаев

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судьяси,

 

Жасурбек Мавлонов

судья ёрдамчиси 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!