Навоийда солиқ бош инспектори 9000 АҚШ доллари билан ушланди

Навоийда солиқ бош инспектори 9000 АҚШ доллари билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Кармана туман ДСИ бош инспектори А.З. “С.” МЧЖ раҳбари И.П.га 10 000 АҚШ доллари эвазига ушбу МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви бўйича молиявий жарима қўлламаслик ва текширув далолатномасини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!