Навоийда қонунбузар "заргар" қўлга олинди

Навоийда қонунбузар "заргар" қўлга олинди

Жорий йилнинг 11 февраль куни Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш Департаментининг Хатирчи туман бўлими, ИИБ, ДХХ ходимлари томонидан фуқаро О.Қулмуродованинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хатирчи туманида заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи С.Хафизов томонидан фаолияти давомида аҳоли томонидан олиб келиб топширилган таркибида олтин бўлган заргарлик буюмларини олиб қолиб, уларни қўлбола усулда эритиб, 4 та бўлакда жами оғирлиги 192,0 грамм бўлган 999 пробали олтин парчаларини Ўзбекистон Республикасининг 22.10.2019 йилдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига зид равишда, ноқонуний тарзда бойлик орттириш ва фойда кўриш мақсадида, фуқаро О.Қулмуродовага
8.000 АҚШ доллари ва 13.587.000 сўмга (жами 91.761.188 сўмга баҳоланган) сотаётган вақтида ушланиб, валюта қимматликлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида судланувчи С.Хафизовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Суд муҳокамасида судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Суд мажлисида судланувчининг қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, содир қилган жиноятининг ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаб етганлиги, ҳозирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани инобатга олиб, суд С.Хафизовга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топди. Суд С.Хафизовга тўғри йўлдан юриши, ҳуқуқбузарлик ва келгусида жиноят содир этмаслиги учун яна имкон берди.

Қилмишидан тўғри хулоса чиқариш эса, албатта, унинг ўзига ҳавола...

 

Ж.Каримов, Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

         


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!