Навоийда пора эвазига ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Навоийда пора эвазига ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Ш.Шокиров (исми-фамилияси ўзгартирилган) Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасида қоровул вазифасида ишлаб келган.

Ш.Шокиров Навбаҳор туманида яшовчи К.Абророва билан танишиб, уни ишга кириш ниятида юрганлигини аниқлаб, ўзини тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари билан яхши муносабатда бўлган шахс сифатида кўрсатиб, 2019 йил октябрь ойининг бошларида К.Аброровани, Навбаҳор тумани Ободонлаштириш бошқармасида ишловчи мансабдор шахслар орқали, 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи эвазига, Ободонлаштириш бошқармасида ишловчи мансабдор шахсларга пора бериб, ишга киритиб қўйишга ишонтириб, уни пора беришга ундаган.

2019 йил 4 октябрь куни Ш.Шокиров, К.Аброровадан 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни, Навбаҳор тумани “Сарой” маҳалласи марказида олган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан, тезкор тадбир жараёнида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Суд судланувчи Ш.Шокировни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,211-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йил 3 ой озодликни чеклаш жазоси тайинлаб, жазони ўташ даврида унга бир қанча таъқиқ ва чекловларни юклатди. 

Авазжон Ибодов 

Жиноят ишлари бўйича

Навбаҳор туман судининг раиси

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!