Навоийда пластик карта шаклидаги кадастр паспортини бериш бошланди

Навоийда пластик карта шаклидаги кадастр паспортини бериш бошланди

Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга пластик карта шаклидаги янги намунадаги кадастр паспортлари берила бошланди.
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк объекти тўғрисида барча маълумотларни, жумладан, кадастр рақами, кўчмас мулк объектининг эгаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами, кўчмас мулк объектининг тури, кадастр схемаси ва бошқа маълумотларни ўз ичига олади.

Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд бўлиб, ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат қилмасдан, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда уяли телефондаги махсус иловалар орқали олишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!