Навоийда она вояга етмаган фарзандини қийнаб, дўппослаб келгани аниқланди

Навоийда она вояга етмаган фарзандини қийнаб, дўппослаб келгани аниқланди

Навоий вилоятида мудҳиш жиноят фош этилди.

Ф.Ф ўзининг 11.11.2014 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Ф.Жни вояга етмаганлигини, ожиз аҳволдалигини била туриб жароҳат етказган. У 2019 йил август ойининг бошларидан 2019 йил 25 сентябрь кунига қадар фарзандини қўллари ва ўтмас жисмлар билан уриб, муттасил равишда дўппослаб келган. Бу ҳам етмагандек фарзандини ҳовлисига қамаб, турли йўллар билан қийнаган.

Кармана тумани СТЭБнинг хулосасига кўра, вояга етмаган Ф.Жда бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, бош энса, юз, лунж, иккала елка, билак ва қўл кафти иккала болдир соҳаси юмшоқ тўқималарининг ва тери ости гематомалари сўрилиш босқичи; бурун қирраси, ўнг қўл елка, тирсак бўғими, ўнг қўл кафт ташқи юзаси, чап қўл билак бўғими, тирсак, чап кўз пастки қовоқ, чап томон кўкрак қафаси 9-10-қовурғалар проекцияси; чап томон думба, ўнг оёқ тизза, болдир, кафт, чап оёқ тизза, болдир соҳалардаги қонталашлар; бош энса соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, шу соҳадаги шилинма, бош энса юқори қисмидаги, ўнг қўл ва ўнг оёқ кафт соҳаларидаги шилинма каби жароҳатлари билан соғлиқни бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ф.Фга жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 110-моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари билан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!