Навоийда муштлашув! Жиноят иши қўзғатилди

Навоийда муштлашув! Жиноят иши қўзғатилди

Зарафшон шаҳар 19-кичик туманда истиқомат қилувчи Н.В. билан “Алпомиш” болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлиб ишловчи таниши Ш.Ф. ўрталарида низо келиб чиқади. У ўзаро келишмовчиликни ҳудудда жойлашган 14-сонли мактабгача таълим муассасасининг орқа томонида “ҳисоб-китоб” қилмоқчи бўлади. Шу орқали ўзининг зўрлигини бошқаларга кўз-кўз қилишга уринади. Мураббий Ш.Ф.нинг яхши гапларига ҳам қулоқ солмай, унинг бошига мушт тушириб, тан жароҳати етказади.

Н.В. ўзини кўрсатмоқчи бўлиб чираниши жиноятга сабаб бўлишини билганида, балки бу хатони қилмаган бўлармиди? Хуллас, эндиликда мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан Н.В.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб,  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!