Навоийда жиноят қидирув ходимлари томонидан қиморбозлар фаолиятига чек қўйилди

Навоийда жиноят қидирув ходимлари томонидан қиморбозлар фаолиятига чек қўйилди

Таваккалчилик асосида бошланган ўйиннинг якуни тахмин қилинган хулосани бермади. Яъни, даставвал 54 ёшли фуқаро ўз хонадонида қулай шароит яратиб, соатига 50 минг сўмдан олишни, шу орада эса, ўзи ҳам ўйинга қўшилиб, даромад қилишни режалаштирган. Аввалига барчаси меъёрида кетаётган эди. Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Қизилтепа тумани ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур фуқаронинг қинғир орзу-хаёллари чиппакка чиқди.

Ўйин давомида қиморбозлардан даврага тикилган жами 3 миллион 617 минг сўм пуллар ва 3 қути ўйин қарталари далилий ашё сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Турли ёш ва турли ҳудуддан бирлашган гуруҳнинг қилмишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!