Навоийда икки болали аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Навоийда икки болали аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Навоий вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро икки болали аёлнинг ҳаётини  сақлаб қолишда ёрдам сўраб Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилган эди.

Ушбу ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан ўрганилди. Ўрганишлар давомида чиндан ҳам Навоийда истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган М.Бобоқулова оғир хасталикни бошидан кечираётгани ва касалликни даволаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур эканлиги, аммо етарли маблағи бўлмаганлиги сабабли ушбу жарроҳлик амалиёти 2 йилдан буён ўтказилмаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Сенат назорати остида Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу аёлни даволаш, зарурий муолажа ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун керак бўладиган 44 миллион сўм пул маблағи тўлаб берилиши таъминланди. Айни вақтда аёл Тошкент шаҳридаги шифохонада тиббий хизматдан бепул фойдаланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!