Навоийда фуқарони 260 000 000 сўм пулга «ухлатиб» кетишди

Навоийда фуқарони 260 000 000 сўм пулга «ухлатиб» кетишди

2020 йил 18 февраль куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Навоий вилояти Навоий шаҳар ИИБга 26 ёшли М.К. ариза билан мурожаат қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотига кўра, у аризасида МЧЖ раҳбари 32 ёшли Ф.Э. биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланишни таклиф қилиб, 2019 йил сентябрь ойида ундан 260 000 000 сўм пул маблағларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!