Навоийда фуқаро уйида ноқонуний тарзда қурол сақлаб келаётгани маълум бўлди

Навоийда фуқаро уйида ноқонуний тарзда қурол сақлаб келаётгани маълум бўлди

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ноқонуний қурол сақлаб келган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1994 йилда туғилган М.Хасанов (шахси ўзгартирилган) 2022 йил 13 март куни Хатирчи туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида яшаш хонадонидаги мол сақлаш учун мўлжалланган оғилхонада судга оид баллистик экспертизанинг 15.03.2022 йилдаги 4-сонли хулосасига кўра бир дона, яроқли бўлган, 16 калибрли, “67751” рақамли бир стволли, 1963 йилда ишлаб чиқарилган, “Б” русумли ўқотар ов қуролини ва силлиқ стволли, 16 калибрли ов қуроли учун штатли бўлган икки дона партонни тегишли рухсатномасиз қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Суд, М.Хасановни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 248-моддаси 1-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳабибулла Тухтаев,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!