Навоийда фоҳишахона ташкил этган аёлга суд ҳукми ўқилди

Навоийда фоҳишахона ташкил этган аёлга суд ҳукми ўқилди

Жорий йилнинг 05 апрель куни жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида фоҳишахона ташкил этган аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1962 йилда туғилган Баҳора Холиқова Ризақуловна (шахси ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан, осон йўл билан пул топиш мақсадида, 2021 йил
13 февраль куни соат 00:20ларда ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ўзининг Хатирчи тумани “Самарқанд” МФЙ ҳудудида жойлашган яшаш хонадонида моддий манфаатдор бўлиш мақсадида фуқароА.Х ва С.С.ларини Т.Ш билан жинсий алоқада бўлиши учун шароит яратиб бериб, эвазига А.Х ва С.Слардан 80.000 (саксон минг) сўм пулларни олиб фоҳишахона ташкил қилганлиги Хатирчи тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир жараёнида аниқланиб 80.000 сўм пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида хужжатлаштириб олинган.

Суд, Баҳора Холиқова Ризақуловнани содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 131-моддаси 2-қисми билан 1 (бир) йил
6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Суюн Бўтаев, Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!