Навоийда бузғунчи оқим таъсирига тушиб қолган замонавий “манқурт” фош этилди

Навоийда бузғунчи оқим таъсирига тушиб қолган замонавий “манқурт” фош этилди

Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқландики, 1975 йил Қизилтепа туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, айни пайтда “Азизобод” МФЙда яшовчи фуқаро К.М. “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғида ўзининг “К.М” номли шахсий профили орқали “Катибатул-имом Ал-Бухорий” халқаро террорчилик ташкилотининг ғоявий раҳбарларидан бири бўлган Абдуллоҳ Бухорийнинг “Abdulloh Buhoriy: Demokratiya bu – kufr.mp4” номли ақидапарастлик ва экстремистик ғоялари билан йўғрилган диний маърузалари жамланган видеоматериалларини ўрганиб келиши билан бирга, виртуал дўстлари орасида кенг тарғиб этиб, уларни ҳам вайронкор ғоялар билан чалғитиб келган. Мазкур ҳолат юзасидан К.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бугунги замон кишиларини манқуртга айлантириш учун Чингиз Айтматов ёзганларидек, туя терисини тақир бошга кийдириб, иссиқ офтобда қолдириш шарт эмас. Шиддат билан ривожланиб бораётган интернет тармоғи бузғунчиларнинг энг асосий қуролига айланиб улгурган. Ташқи ёт ақидапарастликка йўғрилган ғоялар халқни парокандаликка, аҳолини ҳалокатга бошлайди. Фуқароларнинг замонавий технологиялар даврида тажовузлар моҳиятини тўғри англаб етган ҳолда, глобал тармоқлардан оқилона ҳамда керакли мақсадларда фойдаланиши мақсадга мувофиқдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!