Навоийда бугундан ичимлик суви нархи уч бараварга қимматлашди

Навоийда бугундан ичимлик суви нархи уч бараварга қимматлашди

Навоий вилоятида бугундан ичимлик суви нархи 3 баравар қимматлашди.

Маълум бўлишича, вилоят депутатлари маъқуллаган қарорга асосан, 1 м³ ичимлик суви нархи аҳоли учун 3000 сўм (ҳозирги нарх 1080 сўм), бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун эса 7000 сўм (ҳозирги нарх 3300 сўм) бўлади. Бу – вилоятдаги сув иншоотлари ва қувурлар таъмирталаб экани билан изоҳланган.

Шунингдек, Самарқандда ҳам сув нархини оширишга депутатлар розилиги олинди. У ерда нархлар мос равишда 1850 ва 3500 сўм деб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ичимлик суви ва канализация тарифларини депутатлар билан келишиш тартиби жорий этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!