Навоийда бошпанасиз қизга ўз уйидан жой бериб, уни фоҳишаликка мажбурлаган аёл ушланди

Навоийда бошпанасиз қизга ўз уйидан жой бериб, уни фоҳишаликка мажбурлаган аёл ушланди

Навоийда таниш қизни фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, Навоий вилоятида яшовчи 29 ёшли З.З. таниши 19 ёшли Р.Ў.нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланиб, унга ўзи билан бирга яшаши ҳақида айтади.

З.З. 19 ёшли қизни ўзи вақтинча истиқомат қилиб келадиган уйга олиб келиб, у билан яшашини таклиф қилиб, шу йўл орқали фуқаролик паспортини қўлга киритади.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан З.З. Р.Ў.ни ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтириб, моддий манфаат кўриш мақсадида уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келаётганлиги юзасидан тезкор-тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Навоий шаҳрида жойлашган «Гумбаз» номли кафеда тадбирга шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган шахсга Р.Ў.ни 400 000 сўм эвазига 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида З.З. тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 400 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан З.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «г» банди (айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида З.З. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан аввал Тошкентда лифтда вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилган эркак 1,5 йилга қамалгани, Хоразмда вояга етмаган қизларни фоҳишаликка мажбурлаб, сотиб келган аёл ушлангани ҳамда Тошкент халқаро аэропортида қизларни Туркияга фоҳишаликка юборгани учун 8 йилга қамалиб, афв этилган аёл яна шу жинояти учун ушлангани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!