Навоийда ақлан заиф фуқаронинг бўйнига арқон солиб, азоб берган шахс ушланди (ФОТО)

Навоийда ақлан заиф фуқаронинг бўйнига арқон солиб, азоб берган шахс ушланди (ФОТО)

Аввалроқ Навоий вилоятида ақлан заиф инсоннинг бўйнига арқон солиб, қийнашгани ҳақида хабар бергандик. Вилоят ИИБ бу ҳақда баёнот берди.

"2021 йилнинг 23 январь куни “Telegram” тармоғининг “Navoiy kanal” ида "Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Янги-йўл” махалласида яшайдиган 2-гуруҳ ногирони Ш.У ақли заифлигидан фойдаланиб бўйнига арқон билан азоб берган” номли видеолавҳаси тарқалди.

Ушбу видеолавҳани ўрганиш давомида видеолавҳадаги шахс ҳақиқатдан ҳам Навбаҳор тумани Янги йўл махалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш.У эканлиги ҳамда ҳолат 2021 йилнинг 22 январь куни соат 14:00 да Навбаҳор тумани Янги йўл махалласида содир бўлганлиги маълум бўлди. Мазкур видеолавҳа фуқаро П.К томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги молхонасида шунчаки ҳазил учун олингани ва дўстларига ташлагани, ижтимоий тармоқларга қандай чиқиб кетганлигидан хабари йўқлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади баёнотда.  

Навоийда ақлан заиф фуқаронинг бўйнига арқон солиб, азоб берган шахс ушланди (ФОТО)

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!