Навоийда 9 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

Навоийда 9 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

4 декабрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманидаги корхоналардан бирининг қоровули В.В. Ички ишлар бошқармасига босқинчилик жинояти содир этилганлиги юзасидан мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Мурожаатга кўра, номаълум шахслар корхона ҳудудига кириб, қоровулга куч ишлатиш йўли билан унинг Samsung мобил телефонини тортиб олиб, рангли металлар сақланадиган омборхона қулфини бузиб, металл парчаларини олиб кетмоқчи бўлганлиги айтилган.

Корхона ишчиси С.Р. келиб қолиши натижасида жиноий гуруҳ ўз жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмай оқ рангли давлат рақами бўлмаган Ford русумли автомобилда воқеа жойидан яширинган.

Тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Х.А., Н.М., У.Н., А.И., Д.Х., А.Х., Н.Н.лар ва Бухоро вилоятида яшовчи Ў.Х., М.А.лар содир этганликлари аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Manba: daryo. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!