Навоийда 5 нафар шахс муддатидан олдин озод этилди

Навоийда 5 нафар шахс муддатидан олдин озод этилди

2019 йил 07 август куни Навоий вилоят Конимех туман Халқ қабулхонасида жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Унда 5 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди. Жумладан, Бобоев Жаббор Давлатович 17.01.2018 йилда ЖИБ Ғиждувон туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси асосан 3 йил муддатга ойлик иш ҳақининг 30 %ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бобоев Жаббор Давлатович 2019 йил 07 август куни  жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси томонидан сайёр қабулида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди. Бобоев Жаббор Давлатович юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга, қонун устиворлигини таъминлашда иштирок этаётган судьяларга, хусусан, жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раисига ва суд ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!