Навоийда 29 ёшли фуқаро фожиа қурбони бўлди

Навоийда 29 ёшли фуқаро фожиа қурбони бўлди

2021 йилнинг 3 январь куни соат 15:35ларда Томди тумани ҳудудидан ўтувчи 4 Р 57 давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 361 километрида  1991 йилда туғилган ҳайдовчи М.О. “Матиз” русумли автомашинасини “Утамурот-Томди” йўналишида харакатланиб келаётган вақтида тезликни меъёридан ошириши натижасида автомашина ўз ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг ўнг томон чўл ҳудудига чиқиб кетиб ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши  тан жароҳатлари олиб, Томди тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1991 йилда туғилган С.К. эса олган оғир тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Томди туман ИИБ томонидан фуқаро М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан  жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов-суриштурув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!