Навоийда 15 млрд сўмлик кўприк қурилмоқда (ФОТО+ВИДЕО)

Навоийда 15 млрд сўмлик кўприк қурилмоқда (ФОТО+ВИДЕО)

Навоий шаҳридаги Амир Темур ва ғалаба чорраҳасида пиёдалар учун баланд кўприк қуриш ишлари олиб борилмоқда. "Ўзбекистон 24" телеканалидаги хабарга кўра, бугунги кунга келиб иш 80 фоизга бажарилган. Бу ҳақда "Repost" хабар тарқатди.

Кўприк жойлашган чорраҳа Навоий шаҳридаги марказий деҳқон бозори ва кийим-кечак бозорлари ёнида жойлашган. Бир дақиқада 400 га яқин киши чорраҳани кесиб ўтади.

Қурилиш қиймати қарийб 15 миллиард сўмни ташкил этади.

Пиёдалар учун кўприк чорраҳада бахтсиз ҳодисалар хавфини олдини олади ва бу ерда юзага келадиган тирбандликни бартараф қилади. Кўприкнинг қурилиши ғайриоддий дизайн ечимига эга ва миллий услубда яратилган, дейилади телеканал репортажида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!