Навоий вилоятида ариқдан эркак кишининг жасади топилди

Навоий вилоятида ариқдан эркак кишининг жасади топилди

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани «Совунгар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқдан 35–40 ёшлардаги эркак кишининг жасади топилди. Ташқи кўринишидан ҳеч қандай жароҳат топилмаган жасад тиббий экспертизадан ўтказилганда фуқаро «юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия»дан вафот этгани аниқланди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида унинг шахси аниқланди. У «Ромитан» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1977 йилда туғилган Д. В. бўлиб чиқди.

Айни пайтда унинг сувга қандай тушиб кетгани, жиноят аломатлари бор-йўқлиги юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!