Навоий марказида вилоятнинг бош байрам арчаси ёниб кетди

Навоий марказида вилоятнинг бош байрам арчаси ёниб кетди

Навоий шаҳри марказида 27 декабрь куни байрам арчаси ёниб кетди. Ҳодиса жойидан видео ва фотолар ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

"Telegram"даги каналларда эълон қилинган видеоларда ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келганини кўриш мумкин.

Вилоят ҳокимлиги биноси орқасига ўрнатилган байрам арчаси нима сабабли ёнгани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ, 23 декабрь куни Фарғона шаҳридаги Янги йил арчаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!