Навоий кон-металлургия комбинати учта мустақил корхонага бўлинди

Навоий кон-металлургия комбинати учта мустақил корхонага бўлинди

Навоий кон-металлургия комбинати учта мустақил корхонага бўлинди, деб хабар берди НКМК матбуот хизмати.

1 январдан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи), «Навоийуран» давлат корхонаси (табиий уран ва нодир ер металларини қазиб олиш ва қайта ишлаш) ҳамда «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» ташкил этилди.

Заводни қайта ташкил этиш Ўзбекистон президентининг 2020 йил 6 мартдаги қарорида кўзда тутилган.

Сентябрь ойида бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳукумат НКМКни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўра бошлаганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда компания акцияларининг 10−15 фоизигача сотилиши мумкин.

«Бу Ўзбекистоннинг йиллик даромади 5 млрд доллардан ортиқ бўлган эга энг йирик компанияси», — деганди вазир. У шунингдек, 2024 йилга бориб компания акцияларининг максимал 10−15 фоизини IPOга чиқариш ҳам режалаштирилганини қўшимча қилган. Якуний қарорни президент қабул қилади.

Сентябр ойида завод ўзининг инвестиция дастурини молиялаштириш учун Россия ВТБ банкидан 1 млррд доллар кредит жалб қилгани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!