Навбатдаги Халқаро мақом санъати фестивали Бухорода ўтказилади

Навбатдаги Халқаро мақом санъати фестивали Бухорода ўтказилади

Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашувида маълум қилинди.
–Бухоро – миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий марказларидан бири. Мақом санъатининг гултожи бўлмиш “Шашмақом”нинг оламшумул шуҳрат топишида ушбу заминнинг ҳиссаси беқиёсдир. Навбатдаги Халқаро мақом санъати фестивалини Бухорода ўтказсак, дунё мақом усталари шу ерда жамулжам бўлса, бу албатта гўзал ва тарихий анжуман бўлади,– деди Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!