Навбаҳорда ногирон эркакка сифатсиз ва яроқсиз кўйлак берилгани тасдиқланди

Навбаҳорда ногирон эркакка сифатсиз ва яроқсиз кўйлак берилгани тасдиқланди

Ижтимоий тармоқларда “Бизга келган видеога кўра Навбаҳорда ногиронларга совға улашишибди бу яхши лекин....” мазмунида фуқаролар томонидан мурожаат йўлланган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди. 

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида “Қалқон ота” маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оила (оила бошлиғи Раҳимов Аваз) учун вилоят инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан 2021 йилнинг 9 май куни эркаклар куйлаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари берганлиги аниқланди. 

Кўйлак очиб кўрилганда ҳақиқатдан ҳам сифатсиз ва кийишга яроқсиз ҳолатда бўлган. 

Муҳокама жараёнида ушбу оила аъзолари туман ҳокимлиги ва сектор раҳбари фаолиятидан миннатдор эканлиги ҳамда субсидия асосида 2 та тикиш машинаси, 5 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари берилганлиги, онаси Д.Ражабовани “Аёллар дафтарида” рўйхатда бўлганлиги сабабли жамоат ишига қабул қилинганлиги ҳамда Самарқанд шаҳрига 2 кунлик саёҳат ташкил этиб берилганлиги тўғрисида оила аъзолари томонидан билдириб ўтилди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!