Навбаҳорда нафақадаги ИИБ ходими “гиёҳвандлик”да айбланди

Навбаҳорда нафақадаги ИИБ ходими “гиёҳвандлик”да айбланди

Айтиш жоизки, ер юзида гиёҳвандлик глобал муаммога айланиб улгурди, шу муаммони олдини олиш, инсонлар ҳаётини зарарловчи оғудан сақлаш мақсадида барча давлатлар бу иллатга қарши кескин кураш олиб бормоқдалар.

Гиёҳвандликка ружу қўйган ҳар бир киши ундан исталган пайтда воз кечаман, деб уйлайди, лекин  бу балодан воз кечиш жуда қийин эканлигини инсон ҳис эта олмайди, бунинг учун инсондан катта куч ва ирода талаб қилинади. БМТнинг жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар устидан назорат бошқармаси маълумотларига кўра, гиёҳвандликка ружа қўйганлар дунёда 300 миллиондан ошиб кетганлиги маълум қилинган, бу муаммо ҳамон жаҳонда жиддий таҳдид сифатида кўрилади.

Жаҳонда  қайд қилинадиган ўлимларнинг 43 та сабабидан, гиёҳвандлик оқибатида содир бўладиган ўлим 19 ўринда туради.

Гиёҳвандликка қарши курашда илк бор бундан юз йиллар муқаддам ҳамкорлик қилина бошланган. 1909 йилнинг февраль ойида 13 та давлат вакиллари Осиёда гиёҳванд моддалар етиштирилишига қарши кураш мақсадида Шанхайда йиғилишган ва ўшанда Шанхай комиссияси ташкил этилган эди.

Сўнги йилларда жаҳон мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам гиёҳвандликка қарши кенг қамровли кураш олиб борилмоқда, бунинг  учун турли ҳуқуқ-тарғибот ишлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг қамровли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодовнинг "Aniq.uz"га маълум қилишича, ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган мана шундай тезкор тадбир давомида, М.Ш. томонидан содир этилган гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят фош этилди. М.Ш.га нисбатан бўлган мазкур жиноят иши, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида 2020 йил 14 январда очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Фуқаро М.Ш.нинг шахсига тўхталадиган бўлсак, у оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси, ички ишлар тизимидан нафақа чиқиб, фарзандларининг камолини кўрадиган даврда эди, бироқ бу даврнинг бир қисмини панжара ортида ўтказадиган бўлди.

Судда аниқланишича, М.Ш. ўзининг Навбаҳор туманидаги яшаш хонадони томорқасининг ер майдонига, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган экин ҳисобланган “каннабис” ўсимлигининг уруғларини эккан ва ўсиб чиққан оғирлиги 460 граммни ташил қилувчи, 35 туп “каннабис” ўсимлигини парваришлаб, етиштирганлиги 2019 йил 29 сентябрда Навбаҳор туманида ўтказилган “Қорадори-2019” тезкор профилактик тадбир давомида аниқланиб, гиёҳвандлик ўсимликлари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Бундан ташқари М.Ш., 2019 йил 1 октябрь куни Навбаҳор тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2019” тезкор профилактик тадбир давомида, М.Ш. Навбаҳор туманидаги фермер хўжалик дала ер майдонида мавжуд бутазорлар орасига экиб, келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, қуритиш учун юлиб олиб қўйган, оғирлиги 194 граммни ташкил қилувчи, 6 туп “каннабис” ўсимлигини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган ва гиёҳвандлик ўсимлиги холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Суд, судланувчи М.Ш.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддасининг 1-қисми ва 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбдор деб топди ва унга ЖКнинг 57 ва 59-моддаларини қўллаган ҳолда, 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!