Навбаҳорда жиноят: 1700 АҚШ доллари ва 6.000.000 сўм “чўнтакка урилди”

Навбаҳорда жиноят: 1700 АҚШ доллари ва 6.000.000 сўм “чўнтакка урилди”

Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида, “Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак” деган чуқур маъноли сўзларни келтириб ўтди.

Бугунги кунда, судларда кўрилаётган ишларда, тарафларни муросага келтириш, жабрланувчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, унга етказилган зарарларни тўла ундириш чоралари кўриш, айбдор шахсларга адолатли, қилмишига яраша жазо тайинлашга эътибор қаратилмоқда.

Судланувчи Н.Ф. 2019 йил 5 январь кунидан 15 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Д.Г.га, Корея давлатига ишга юборишни ваъда бериб, ишончига кириб, уни алдаб, унинг жами 1700 АҚШ доллари ва 6.000.000 сўм миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пул маблағларини ўзинг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, Г.Д.га жами 20.515.451 сўм моддий зарар, 2019 йил июнь ойида Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро У.Б.га, унга тегишли бўлган савдо дўконига ойна ўрнатиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, Б.У.нинг 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, Б.Умаровага жами 2.554.071 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Суд томонидан, Н.Ф. жабрланувчиларга етказилган зарарларни тўлиқ қопланганлигини ва жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлигини, муқаддам судланмагани ва ёшлигини эътиборга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, судланувчи суд залидан қамоқдан озод қилинди.

 

Б.Фармонов, Жиноят ишлари бўйича

Навбаҳор туман судининг девонхона мудири

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!