Навбаҳор туманида аёл эрини калтаклади

Навбаҳор туманида аёл эрини калтаклади

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи Г.О. (исмли аёл) уйида ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғи Р.О.нинг танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Р.О. касалхонага ётқизилган. Г.О. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!