Навальний комадан чиқди

Навальний комадан чиқди

Берлиндаги Charite клиникаси шифокорлари Алексей Навальнийни сунъий комадан олиб чиқишди. Бу ҳақда пресс-релизда айтилмоқда.

Клиника берган маълумотларга кўра, унинг соғлиғи яхшиланган ва у атрофидагиларнинг мурожаатларига жавоб бера бошлаган.

«Бемор тиббий комадан чиқарилиб, нафас олиш мосламасидан узилди. У сўзларга муносабат билдирмоқда. Унинг оғир заҳарланишининг узоқ муддатли таъсирини баҳолаш учун ҳали эрта », – дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!