Наушникларини фойдаланиш вақтида қандай қувватлантирса бўлади?

Наушникларини фойдаланиш вақтида қандай қувватлантирса бўлади?

 

Фойдаланувчи Apple AirPods’нинг қувватлантириш кейсини йўқотиб қўйганида ёки уни қулоқдан ечмасдан туриб қувватлантиришни хоҳлаганида фойда берадиган яна бир усул таклиф этилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

 

М.Craftsman компаниясининг аксессуари икки учига қалпоқчалар қотирилган кичик аккумуляторга эга боғич кўринишида. Қувватлантириш ушбу қалпоқчаларни наушниклар оёқчасига улаганда содир бўлади. Магнит асос ва магнит қўшимчалар ҳисобига уларни оёқчалардан ажратиб олиш у қадар осон эмас. Масалан, югуриш вақтида у жуда қулай.

Gizmochina маълумотларга кўра, PodChain Pro номини олган аксессуар AirPods ва AirPods Pro’ни уч маротаба қувватлантириб, уларнинг узлуксиз ишлашини 16 соатгача таъминлай олади.

Аксессуарни 23 февралдан бошлаб Indiegogo краудфандинг майдончаси орқали 60 долларга эвазига буюртма қилиш мумкин.

Аввалроқ Apple наушник ишлаб чиқаришда шишадан фойдаланишни режалаштираётгани маълум бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!