НАТОнинг собиқ бош котиби Финляндия ва Швецияга маслаҳат берди

НАТОнинг собиқ бош котиби Финляндия ва Швецияга маслаҳат берди

Альянснинг собиқ бош котиби Андерс Расмуссен интервьюда "Ҳозир, Россия президенти Владимир Путин бор эътиборини Украинага қаратган бир пайтда Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиши керак", деган фикр билдирди.

Иккала Скандинавия давлати ҳам Россиянинг Украинада юриш бошлаши ортидан НАТОга қўшилиш ҳақида ўйлай бошлади. НАТОга қўшилиш, кўп йиллик бетарафликдан сўнг икки давлатнинг Кремл билан муносабатларини тубдан ўзгартиради. Финляндия ва Швеция яқин кунларда ўз режаларини эълон қилишлари керак.

"Финляндия ва Швецияга келсак, менимча, бу икки давлат ҳозир қўшилиш имкониятига эга. Чунки Путин бошқа ишлар билан банд. Бу борада у ҳеч нарса қила олмайди", — деди Расмуссен.

Россия Финляндия ва Швецияни НАТОга қўшилиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди, апрел ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова: "Биз барча огоҳлантиришларимизни очиқ ва икки томонлама каналлар орқали айтдик. Улар бу ҳақда билишади", деди.

Захаровадан олдин ҳам Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Швеция ва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия билан альянснинг қуруқликдаги чегаралари узунлиги икки баравар кўпайишини таъкидлаган эди: “Табиийки, бу чегараларни мустаҳкамлаш керак бўлади. Қуруқликдаги кучлар ва ҳаво мудофааси гуруҳланишини кучайтириш, Финляндия кўрфазидаги сувларда муҳим денгиз кучларини жойлаштиришга тўғри келади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Shuhrat
    Маслахатинга хуям сани
    Bek
    2чи полегон булади