НАТО ташқи ишлар вазирлари Украинага генераторлар ва ёқилғи етказиб беришга келишиб олдилар

НАТО ташқи ишлар вазирлари Украинага генераторлар ва ёқилғи етказиб беришга келишиб олдилар

Руминияда бўлиб ўтган учрашувларнинг биринчи куни якунларига кўра, НАТО ташқи ишлар вазирлари энергетика инфратузилмасини тиклашга ёрдам бериш учун Украинага генераторлар ва ёқилғи етказиб беришга келишиб олдилар, деди бош котиб Йенс Столтенберг.

"Бугун иттифоқчилар Украинага ёрдам шартномаси доирасида қўшимча ваъдалар берди. Булар Украинага Россиянинг энергия инфратузилмасига ҳужумлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун фавқулодда ноҳарбий ёрдам, жумладан, ёқилғи ва генераторларни ўз ичига олади", деб тушунтирди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!