НАТО Россияга қарши баёнот билан чиқди

НАТО Россияга қарши баёнот билан чиқди

Шимолий Атлантика Ҳарбий Блоки (НАТО) Ҳарбий Қўмитасининг бошлиғи Стюарт Пич "НАТО ҳеч қачон Қрим Россияники эканлигини тан олмаслигини ва Россия Қримни тарк этиши лозимлигини" маълум қилди. Бу ҳақда "zarnews" хабар берди.

Пич "Россия томони Донецк ва Луганскдаги жангариларга (НАТОда ҳанузгача Донецк ва Луганскдаги айирмачиларни шундай деб аташади) ҳарбий ёрдам беришни зудлик билан тўхтатиши керак" деб гапирган ва Россия томонидан Керчь бўғозида ушланган украин денгизчилари зудлик билан озод қилишлари кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТО ҳеч қачон Қримни Россиянинг ҳудуди деб тан олмаслигини ва Россия Қримни Украинага қайтариши лозимлиги ҳақида баёнот берган эди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!