НАТО Россия билан уруш қилмаётганини айтди

НАТО Россия билан уруш қилмаётганини айтди

НАТО Украинага қурол етказиб бериш ва ҳарбий ёрдам бераётганига қарамай, Россия билан урушмаяпти, деди альянс ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауэр.

“НАТО Россия билан урушаётгани йўқ. Мен буни жуда аниқ айтишим мумкин”, деди у ERR нашрига берган интервьюсида.

Бауэрнинг таъкидлашича, иттифоқ "иттифоқдошлар ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилади".

“Кейин Россия ва НАТО ўртасида можаро бўлиши мумкин. Аммо шу пайтгача НАТО Россия билан урушаётгани йўқ”, деб тушунтирди у.

Адмиралнинг қўшимча қилишича, альянс бир мунча вақт Москвага келишмовчиликлар мавжуд иттифоқчи сифатида қараган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!