НАТО қирувчиси Россия мудофаа вазири ўтирган самолётга яқинлашишга ҳаракат қилди

НАТО қирувчиси Россия мудофаа вазири ўтирган самолётга яқинлашишга ҳаракат қилди

НАТОга қарашли F-18 қирувчи самолёти Болтиқ денгизи устида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг самолётига яқинлашишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Су-27 самолётлари НАТО самолётини қувиб юборган.

Маълумот берилишича, Россия мудофаа вазири ўтирган самолёт иккита Су-27 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида Калининграддан Москвага учаётган бўлган.

Болтиқ денгизидаги нейтрал сувлар устида унинг самолётига F-18 самолётлари яқинлашишга ҳаракат қилган, аммо Су-27 учувчилари қирувчини сиқувга олган ҳамда лайнерга яқинлашишга имкон бермаган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!