NАТО пороҳ ишлаб чиқариш учун пахта танқислигига дуч келди

NАТО пороҳ ишлаб чиқариш учун пахта танқислигига дуч келди

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ​ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтиришдаги асосий тўсиқлардан бири линтерлар (портловчи моддалар) тайёрлаш учун зарур бўлган нитроцеллюлоза (пироксилин) олинадиган калта пахта толаларининг етишмовчилиги бўлди.

"​Пахтанинг чекланган захиралари алянс мамлакатларининг ҳарбий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлашни ошириш йўлидаги энг жиддий муаммолардан бирига айланди", — деб ёзмоқда газета.

Нашрнинг ёзишича, АҚШда линтерларнинг катта қисми мамлакат ичидан олинади ва ҳозирда қувватлар оширилмоқда. Европада вазият мураккаброқ: кўп йиллар давомида минтақа асосан Хитойдан етказиб беришга таянган. Энди Европа давлатлари ўз пирокси ишлаб чиқаришини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар