НАТО Европада янги ядровий ракеталарни жойлаштирмасликка қарор қилди

НАТО Европада янги ядровий ракеталарни жойлаштирмасликка қарор қилди

НАТО мамлакатлари Европада ядровий ракеталар жойлаштирилмайди деган қарорга келишди, деб маълум қилди альянс бош котиби Йенс Столтенберг.

"Вазирлар Европада янги ерусти ядровий ракеталарини жойлаштириш нияти йўқлигини тасдиқлашди", - деди Столтенберг.

Жорий йил бошида Вашингтон ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқишини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин 2 февралда Россия ҳам шартномадаги иштирокини тўхтатишини маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков агарда Вашингтон шартномага қайтса, Россия ҳам шундай қилишини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!