НАТО бош котиби Марк Рютте 13 сентябр, душанба куни Франция қирғоқларида аниқланган, носоз ҳарбий сувости кемаси туфайли Россиянинг устидан кулди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
«Ўрта Ер денгизида Россия ҳарбий-денгиз кучлари деярли қолмади. Фақат ёлғиз, бузилиб қолган Россия сувости кемаси патрулликдан сўнг оқсоқланиб уйига қайтяпти», — деди Рютте Словенияда сўзлаган нутқида.
НАТО бош котиби Том Клэнсининг 1984 йилда чоп этилган «Қизил Октябр учун ов» романини тилга олди, бу роман хорижда фитначилар томонидан ўғирлаб кетилган совет атом сувости кемасини қидиришга бағишланган. «Вазият қандай ўзгарди», деди Рютте. «Энди бу кўпроқ энг яқин механикни овлашга ўхшайди».
9 октябр куни НАТОнинг оператив денгиз кучлари Россиянинг қанотли ракета ташувчи «Новороссийск» сувости кемаси Франциянинг Бретан минтақаси қирғоқлари яқинида сув юзасига чиққани ва кейинчалик алянс кузатувига ўтказилгани ҳақида хабар берди.
Нидерландиянинг Nl Times нашрига кўра, сув ости кемаси Ўрта Ер денгизида жанговар навбатчилик қилаётганида ёнилғи сизиб чиққан.
Бироқ Россия Қора денгиз флоти матбуот хизмати сувости кемасининг бузилиши ва фавқулодда вазият юзага келгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Унинг таъкидлашича, "Новороссийск" Буюк Британия ва Франция ўртасидаги Ла-Манш бўйлаб «халқаро денгизчилик қоидаларига мувофиқ» сув юзасидан ўтмоқда.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.