НАТО Болтиқ денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

НАТО Болтиқ денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Бу ҳақида Анадолу ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ушбу Болтиқ денгизидаги машқлар 2 кун давом этади НАТО ҳисоботига кўра, Ramstein Alloy деб номланган машғулотларда Венгрия, Германия, Чехия, Италия, Туркия, Буюк Британия, Эстония, Латвия ва Литва ҳаво кучлари ҳамда НАТО шериги Финляндия ҳам иштирок этмоқда.

Иттифоқчи давлатлар ҳаво кучларининг тезкор реакцияси машқларида алоқани узиш, тутиб олиш, қидирув-қутқарув, ит жанги, яқин ҳаводан ёрдам бериш, ҳавода ёқилғи қуйиш каби сценарийлар ўрин олган.

Машғулотларга 20 дан ортиқ жанговар ва қўллаб-қувватловчи самолётлар, шунингдек, эрта огоҳлантирувчи самолётлар ҳамда НАТО қўмондонлик ва бошқарув марказлари жалб этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!