Насиба Абдуллаева: Fendi реклама ролигида қўшиғимдан рухсатсиз фойдаланилган (видео)

Насиба Абдуллаева: Fendi реклама ролигида қўшиғимдан рухсатсиз фойдаланилган (видео)

Италиянинг Fendi модалар уйи ижтимоий тармоқларда жойлаштирган #FendiMania янги коллекциясининг ролиги мазкур бренднинг озарбайжонлик мухлислари ўртасида шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ҳақда «1news.az» хабар бермоқда.

Бунга сабаб роликда янгровчи озарбайжон тилидаги «Бир гун мене реҳмин гележек» жумласи бўлиб, у Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева 1983 йилда Самарқанд ансамбли таркибида куйлаган «Фериде» қўшиғидан олинган.

Маълум бўлишича, хонанданинг ўзи бу ҳақда билмас экан.

«35 йил аввал ижро этган қўшиғим дунё даражасига чиққани қувонарли албатта, бироқ ундан рекламада мендан сўроқсиз фойдаланилган. Биз бренд билан мазкур масалада боғланиб, бунинг сабабларига аниқлик киритамиз, номим ҳеч қаерда кўрсатилмаганига изоҳ талаб қиламиз. Уларнинг бунга реакциясига қараб, шундан сўнг суд ҳақида ўйлаб кўриш мумкин», — дея таъкидлаган Насиба Абдуллаева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!