Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" — "Сўғдиёна" учрашуви 10 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. ЎФА миллий терма жамоанинг Қатарга сафаридан келиб чиқиб, 24-турнинг икки учрашувини 9 ноябрь куни ўтказиш таклифини илгари сурганди. Мазкур таклифга "Пахтакор" розилик билдирди ва унинг "Навбаҳор" билан ўйини 9 ноябрда ўтадиган бўлди.
"Насаф" эса Чемпионлар лигасида 6 ноябрь куни ўйини борлигидан келиб чиқиб, бу таклифга рози бўлмаганди. Бироқ қаршиликлар бир тур аввал "Локомотив" устидан зафар қучиб, мамлакат чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритди. Мазкур ҳолат ҳамда "Насаф" клубининг Қатарга учиб кетиши керак бўлган футболчиларининг кубок топшириш маросимида бемалол иштирок этишини инобатга олиб, қаршиликлар 24-тур беллашувини 9 ноябрда ўтказиш таклифини киритди. Бу ҳам миллий терма жамоа учун фойдали эканлиги, ҳам кубок топшириш маросимида терма аъзоларига қулайлик тақдим этишидан келиб чиқиб, Лига "Насаф" сўровини қаноатлантиришга қарор қилди.
Шу тариқа Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" — "Сўғдиёна" учрашуви 9 ноябрь куни 17:00 да старт оладиган бўлди. Учрашувдан кейин мамлакатнинг янги чемпионига кубок топшириш маросими ўтказилади.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида мамлакатнинг Европа интеграциясини музлатишга қарши намойишчиларга нисбатан қўпол муносабатни кескин танқид қилди.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.