NASA «Паркер» зондини учирди. У Қуёшга рекорд даражада яқин бориши керак

NASA «Паркер» зондини учирди. У Қуёшга рекорд даражада яқин бориши керак

NASA агентлиги Delta IV Heavy ракетасининг «Паркер» қуёш зонди билан парвози муваффақиятли учирилганини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Ракета Флоридадаги Канаверал бурнидаги космодромдан учирилган.

 

«Паркер» зонди Қуёш атмосфераси ва унинг шамолларини тадқиқ этиши керак. NASA’нинг режаси бўйича, саккиз йиллик миссия давомида зонд Қуёшга рекорд даражада яқин — олти миллион километргача яқинлашиши лозим. Шу йўл билан, у Қуёш атмосферасига кирган Ернинг илк қурилмаси бўлади.

«Паркер» зондини дастлаб 11 август куни учириш режалаштирилган эди, бироқ ракетадаги маълумот узатиш тизимидаги текширувлар сабаб қолдирилди. Кейинроқ парвоз 12 августга кўчирилгани эълон қилинди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!