NASA: Ойни ўзлаштириш учун унинг яқинида станция барпо этади

NASA: Ойни ўзлаштириш учун унинг яқинида станция барпо этади

Космосни тадқиқ этиш Аэронавтика Миллий Бошқармаси(NASA) матбуотхизматининг маълум қилишича, NASA ойни тадқиқ этиш бўйича муҳим қадамни қўйган ва "Артемида" дастурини ишга туширган.

NASA мутахассисларининг маълумотларига кўра, Ойни тадқиқ этишда, аввало, Ой яқинида қуёш энергияси билан ишлайдиган Gatewey станцияси қурилади.

"Қуёш энергияси билан ишлайдиган двигатель билан жиҳозланадиган ва Ой яқинида ишга тушириладиган янги станция келажакда Ойни самарали тадқиқ этишга ёрдам беради. Янги станция Ер ва Ой ўртасида кўприк ва база вазифасини бажариб беради. Бу тўғридан-тўғри Ойга космик аппаратлар учиришдан кўра самаралироқ бўлади. Шунингдек, ушбу станциянинг ўзидан туриб ҳам маълум тадқиқотларни олиб борса бўлади" дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!