NASA Ойга биринчи аёл кишини яқин 10 йил ичида юборишни режалаштирмоқда

NASA Ойга биринчи аёл кишини яқин 10 йил ичида юборишни режалаштирмоқда

 

АҚШ Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ қилиш бўйича миллий бошқармаси (NASA) яқин ўн йил ичида Ойга биринчи аёлни учиришни режалаштирмоқда, деб ёзади «РБК».

NASA космик парвозлари раҳбари Чарли Блэквелл-Томпсон CBS News телеканалига маълум қилишича, миссия «Артемида» дастури доирасида режалаштирилмоқда, ушбу дастурга тўққиз нафар эркак ва тўққиз нафар аёл аъзо бўлади. «Ер йўлдошини ўрганишни қайтадан бошлаш янги қимматли билимларга эга бўлиш ва кўплаб илмий кашфиётлар қилиш имкониятини беради», — дейди у.

Шу билан бирга, CBS News қайд этишича, айни пайтда маблағлар керагидан ортиқча сарф бўлиши туфайли «Артемида» дастурини амалга ошириш кечикмоқда.

Аввалроқ NASA парвоз қилувчи Sofia инфрақизил телескопи ёрдамида олиб борилган Ойни ўрганиш ишлари давомида унинг Ерга қараган томонида биринчи марта сув изларини аниқлаган эди. Аввал сув Ойнинг Қуёш нури иситмайдиган орқа томонидаги кратерларида мавжуд, деб ҳисобланарди.

NASA’нинг «Артемида» дастури доирасида 2024 йилда америкалик астронавтларнинг Ой юзасига тушиши ва унинг муз шаклида сув захиралари мавжуд деб ҳисобланадиган Жанубий яримшарида тадқиқотлар олиб бориши режалаштирилмоқда, дейилганди ўшанда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!