Наркотик воситалари савдоси факти бўйича жиноий ишлар қўзғатилди

Наркотик воситалари савдоси факти бўйича жиноий ишлар қўзғатилди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 17 февраль куни соат 18.30 да "Каптива" русумли автомобиль тўхтатилган, ҳайдовчи ўзини ғайриоддий тутгани сабабли текширув давомида 33 ёшли Маъруфжон И.нинг ёнидан 5 капсула "Регапен" ва 0.23 гр. "гашиш" топилган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар") бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан олиб борилган тергов ишлари давомида аниқ бўлишича, 31 январь куни кундузи 40 ёшли Рустам Ё. 30 ёшли Камолиддин А.га 5.87 гр. "гашиш"ни 1.000.000 сўм эвазига сотган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш") бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!