Наргиз Зокирова Москвада ҳибсга олинди

Наргиз Зокирова Москвада ҳибсга олинди

Маълумотларга кўра, Наргиз Зокирова сешанба куни Тошкентдан қайтганидан кейин Москванинг Домодедово аэропортида ҳибсга олинган. У АҚШга депортация қилиниши ёки Тошкентга қайтарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қўшиқчи тахминан бир ой олдин Россияни тарк этган ва ижтимоий тармоқларда бир нечта баҳсли постлар ёзганди.

Депортацияга қўшиқчининг Украинадаги Россия ҳарбий амалиётини қоралаши ва бу ҳодисага салбий муносабати сабаб бўлиши мумкин.

У билан ҳамкорлик қилувчи Виктор Дробишнинг продюсерлик маркази Наргиз Зокированинг ҳибсга олинишига изоҳ беришдан бош тортди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!