Нақд пул тушуми ва инкассация хизмати: Ўзбекистонда янги қулайликлар жорий этилади

Нақд пул тушуми ва инкассация хизмати: Ўзбекистонда янги қулайликлар жорий этилади

Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

“2018 йил 1 ноябрдан бошлаб нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланишнинг қуйидагиларни:

- энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш имконияти;

- энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдордан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муқобил инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали топширишни бекор қилиш;

- юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин”, - дейилган президент фармонида.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!