NanoFlowcell компанияси тузли сувда ҳаракатланадиган автомобиль ихтиро қилди

NanoFlowcell компанияси тузли сувда ҳаракатланадиган автомобиль ихтиро қилди

Мунтазам равишда ошиб бораётган бензин нархларига қараб, қайси ҳайдовчи автомобилининг «сувда» ҳаракатланишини орзу қилмаган дейсиз? Европанинг NanoFlowcell компанияси автомобиль эгаларининг ушбу орзусини рўёбга чқиарди, деб ёзади «В тренде».

Компания жаҳонда биринчи бўлиб тузли сувда ҳаракатланадиган автомобиль намунасини яратди.

Ҳозир компания вакиллари ўз ихтироларининг Германияда синовдан ўтказилиш жараёнига тайёргарлик кўрмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу автомобилнинг соатига 100 километр тезликда ҳаракатланиши учун уч сониядан камроқ вақт талаб этилади.

Автомобилга бир марта тузли сув тўлдирилса, у 600 километр масофани босиб ўтиши мумкин бўлади.

«Тузли сув» деганда таркинида туз бўлган сув ёки океан суви назарда тутилмаётганини алоҳида қайд этиш зарур.

Машинада махсус реактор бўлиб, уларда турли металларнинг икки хил тузли эритмаси тайёрланади.

Улар электролит вазифасини бажаради ва алоҳида-алоҳида ёқилғи элементларига узатилади.Автомобилнинг тўртта электр двигателини ҳаракатга келтириш учун унда мураккаб кимёвий жараёнлар юз беради. Бироқ, барча мураккабликларга қарамай машинани ишлаб чиқаришдан кўзланган мақсад ўзини оқлади. Ушбу автомобиль атроф-муҳитга умуман зарар келтирмайди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!